Линклар

logo-print

Халқаро уюшган жиноятчиликка қарши кураш.

  • Ҳасанжон

Бугунги эшиттиришимизни айнан уюшган жиноятчилик мавзуига бағишлаганимиз бежиз эмас. Мутахассислар фикрича, сўнгги пайтларда уюшган жиноий гуруҳлар энг замонавий техника ёрдамида мамлакатлар иқтисодиётига катта зарар етказмоқда. Куни кеча Дублин шаҳридаги халқаро анжуман ҳам ана шу муаммога бағишланди.

Британия Жиноий Разведка Хизматининг собиқ директори Жон Эббот, уюшган жиноий гуруҳларга қарши самарали кураш олиб бориш учун турли мамлакатлар ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасида маълумот алмашиш яхши йўлга қўйилиши лозимлигини билдирди.

Британияда ҳозирда уюшган жиноятчиликнинг қайси турлари кўпроқ кузатилаётгани ҳақида сўраганимизда Британиянинг Жиноий Разведка Хизмати вакили: “Пул ювиш, ноқонуний иммиграция, наркотиклар контрабандаси, ўқотар қуроллар савдоси, янги технологиялар билан боғлиқ жиноятлар кўпроқ содир этилаётгани кузатиляпти”, - дея жавоб берди.

Кўплаб уюшган жиноий гуруҳлар бошқа давлатлардаги гуруҳлар билан ҳамкорликда наркотиклар, енгил қуроллар ҳамда одам контрабандаси билан шуғулланмоқда.

Бундан ташқари, жиноий гуруҳлар нодир санъат асарларини ўғирлаш билан ҳам шуғулланади.

2 декабр куни Чехиянинг ЧТК ахборот агентлиги 30 ноябр куни Прагадаги Санъат Музейидаги махсус кўргазмада бир миллион еврога суғурта қилинган қимматбаҳо заргарлик буюмлари ўғирланганини хабар қилди.

“Маданий Мулкни Химоя Қилиш” номли интернет сахифасида тарқатилган маълумотга кўра, Антверпен Олмос Музейида кўргазма очилганидан кўп вақт ўтмай ўғрилик содир этилган. Маълумотларга кўра, Антверпен музейида замонавий хавфсизлик системаси ўрнатилганига қарамай, ўғрилар уни четлаб ўтиб, 20 аср бошида ишланган олмос ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан безатилган заргарлик буюмларини ўғирлашга муваффақ бўлганлар. Ҳозирда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудларида ҳам уюшган жиноятчилик муаммоси мавжуд.
XS
SM
MD
LG