Линклар

logo-print

Бугун Эрондаги Исломий ҳаракат гуруҳи аъзолари Нобел тинчлик мукофоти совриндори Ширин Эбодийнинг Теҳрон аëллар университетида режалаштирган чиқишини тўхтатиб қўйди.


Франциянинг “AFP” ахборот агентлигининг хабар беришича, 50 га яқин талаба Эбодийнинг аëллар ва болалар ҳуқуқи ҳақида гапиришига йўл қўймаган.
Норозилик намойишчилари уни айғоқчиликда айблаб, унинг Нобел мукофотига сазовор бўлиши АҚШ ҳарбий саноати томонидан уюштирилган, деб “Эбодийга ўлим!” дея қичқиришди.
Бир ой илгари Ширин Эбодий аëллар ва болалар ҳуқуқи йўлидаги фаол меҳнатлари учун Нобел тинчлик мукофоти билан тақдирланган эди.
XS
SM
MD
LG