Линклар

logo-print

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэл Исроил ва Фаластин ўртасидаги “Женева келишуви”, деб номланган тинчлик ҳақидаги рамзий шартнома муаллифи билан учрашиш арафасида.


Аммо бу қарор Исроил ҳукуматига ëқмаган кўринади. Колин Пауэл эса, исроилликлар реакциясини рад этиб, Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишга қаратилган ҳар қандай тинчлик чораларини таклиф этаëтганлар билан учрашишга ҳақли эканлигини таъкидлади:
- Тушунмаяпман, нима учун мен ëки АҚШ ҳукуматининг бошқа бир аъзоси тинчлик тарафдори бўлганлар билан гаплашиш имкониятига эга эмас экан? АҚШ Давлат Котиби сифатида ўз халқим, президентим ва ҳамкасбларим ичида тинчликни ўрнатиш борасида ўз чораларини таклиф этаëтганлар фикрини эшитиш менинг бурчимдир. Исроилнинг бу ҳаракати “Йўл харитаси”, деб номланган тинчлик режасини амалга ошириш йўлидаги ҳаракатларимизни бўшаштирмайди, - деди Пауэл.
Муаллифлари Исроилнинг собиқ Адлия Вазири Йосси Бейлин ва Фаластин ҳукуматининг собиқ вакили Обид Раббо ҳисобланган “ Женева келишуви “ душанба куни Женевада имзоланди.
XS
SM
MD
LG