Линклар

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари Саддам Ҳусайн тарафдорларига қарши шиддатли ҳужум уюштиришда давом этмоқда.


Сешанба куни юзлаб АҚШ ҳарбийлари мамлакатнинг Ҳавижа шаҳрида иттифоқчи кучларга ҳужум уюштиришда айбланаëтган жанггариларни қўлга олиш учун рейд ўтказдилар.
Хабарларга кўра, бир қанча қуролланган одам қўлга олинган, аммо асосий нишон - Саддам Ҳусайнга содиқ шахслардан бири Иззат Иброҳим Ал Дурий топилмаган.
Сешанба куни Ироқнинг Самарра шаҳрида ясама бомба портлаб кетиши натижасида бир АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди.
Бағдодда ишчилар Саддам Ҳусайннинг Республикачилар Саройидаги 4 метрлик бронза ҳайкалини ағдаришни бошлади.
Ушбу сарой айни дамда АҚШ ҳарбийларининг бош штаби вазифасини ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG