Линклар

logo-print

Бугун Грузия янги раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш мақсадида Америка расмий делагацияси Тбилисига ташриф буюрди.


Делегацияга Оқ уй, Давлат Департаменти ва вазирликлар вакиллари кирган.
Икки томон ўртасида режалаштирилган музокараларда АҚШ ва Грузия муносабатлари, келаси йили 4 ҳамда 25 январда ўтказилиши кутилаëтган президентлик ва парламент сайловларига АҚШ ҳукуматининг ëрдам кўрсатиши борасидаги масалалар муҳокама қилинади.
Ажария мухтор республикаси раҳбари Аслан Абашидзе Россияга қилган сафари чоғида Грузияда ўтадиган сайловлар муддати кейинроққа кўчирилмаса, январ ойига белгиланган сайловларни бойкот қилишини маълум қилди.
- Мамлакатнинг олий даражали лавозимига сайловлар бундай қисқа вақт ичида ўтказилмайди. Бунга пухта тайëрланмоқ лозим., - деди Аслан Абашидзе.
Мухолифат етакчиси Михаил Саакашвили эса, Грузия янги ҳукуматини Абашидзе фикрларини инобатга олишга чақирди.
XS
SM
MD
LG