Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд бир кунлик хизмат сафари билан Озарбайжонга борди.


Бу билан Рамсфелд Илҳом Алиев Президентликка сайланганидан сўнг мамлакатга ташриф буюрган энг юқори мартабали меҳмондир.
Хабарларга кўра, Рамсфелд Илҳом Алиев ва Озарбайжон Мудофаа Вазири Сафар Абиев билан минтақа хавфсизлиги ва мудофаа соҳасида АҚШ-Озарбайжон ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилади.
Музокараларда АҚШ етакчилигидаги қўшин сафларида Ироқда хизмат қилаëтган Озарбайжоннинг ҳарбийлари сонини кўпайтириш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда. Айни дамда Ироқда 150 нафар озарбайжонлик ҳарбий хизмат қилмоқда.
Рамсфелд Бокуга Брюсселда НАТОга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари билан ўтказган учрашувидан сўнг йўл олди.
Брюсселдаги учрашувда Доналд Рамсфелд АҚШ Грузиянинг яхлит мамлакат бўлиб қолиши тарафдорилигини таъкидлади ва НАТОга аъзо мамлакатларни келаси йилдан бошлаб Ироқ масаласини ҳал қилишга фаолроқ иштирок этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG