Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:36

Бухорода бензин танқислиги


Шайбон Маълумотларга қараганда, бир неча кундан буён Бухоро вилоятида бензин танқислиги юзага келган. Маҳаллий фуқароларнинг айтишича, шу сабабли Бухоро-Тошкент йўналишида автомашиналар қатнови деярли тўхтаган. Вилоят ичида ҳам қатнов анча сийраклашган.

Айни пайтда юзага келган бензин танқислиги сабаблари ҳақида турли тахминлар билдирилмоқда. Шундай сабаблардан бири сифатида Бухородаги нефтни қайта ишлаш корхонасида кенг қамровли тафтиш ўтказилаётгани кўрсатилаётир. Айрим манбаларнинг маълум қилишича, ушбу тафтишлар давомида корхонанинг бир неча ходими ҳибсга олинган.

“Озодлик” мухбири мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура ва Бухоро вилояти ҳокимлигига мурожаат қилди. Лекин улардан аниқ жавоб олиб бўлмади.

“Ўзбекнефтгаз” холдинг компанияси матбуот хизмати вакили эса Бухоро нефтни қайта ишлаш корхонасида ҳақиқатан ҳам тергов ишлари олиб борилаётганини тасдиқлади. Лекин у бу тергов нима муносабат билан бошлангани ҳақида аниқ маълумотларга эга эмаслигини билдирди.

Баъзи манбаларда ушбу тафтиш давомида корхонанинг 16 ходими ҳибсга олингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG