Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:27

Ироқда НАТО ролини ошириш


A. ARAL Пауэллнинг учрашувда баëн қилишича, Қўшма Штатлар маъмурияти НАТО ва БМТнинг Ироқда барқарорлик ўрнатишда муҳим рол ўйнашига тарафдордир.

"Бугун НАТОга аъзо давлатлар жумладан ташкилотга янги қўшиладиган мамлакатларнинг ҳеч бири Ироқда НАТО ролини ошириш масаласига қарши чиқмади", - деди АҚШ Давлат Котиби жумладан.

Ҳозирги пайтда НАТО Ироқда Полша етакчилигидаги халқаро кучларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келмоқда. Аммо кейинги кунларда Пауэлл ва АҚШ маъмуриятининг бошқа расмийлари мазкур кучлар устидан қўмондонликни НАТО ўз зиммасига олиши керак, деган фикрни билдиришмоқда.

"Балки келажакда НАТО Полша бошқараëтган ҳудуд устидан назоратни ўз зиммасига олар. Аммо НАТО кенгроқ фаолиятларни ҳам бошқариши мумкин", - дейди Колин Пауэлл.

Ҳарбий Ташкилотга аъзо 19 давлатдан айримлари, масалан Франция ва Германия, Ироқдаги халқаро тинчлик сақловчи кучлар бошқаруви БМТ зиммасига юкланган тақдирдагина ўз кучларини Ироққа юборишлари мумкинлигини таъкидлаб келишмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Вашингтонни халқаро ëрдам сўрашга ундаган омил Ироқда АҚШ ва унга иттифоқдош кучларга қарши ҳужумларнинг тўхтовсиз давом этаëтгани ва кейинги пайтларда Италия, Британия, Испания, ва Япония ҳарбийлари орасида талафотлар пайдо бўлгани сабаб бўлмоқда.

Айрим таҳлилчилар эса, Буш маъмурияти келаси йил кузида сайловларда қатнашиши боис, эътиборини Ироқни қайта қуриш ишларига эмас, кўпроқ ички масалаларга қарата бошлаганини қайд этишмоқда.

Ҳозирда НАТО Афғонистонда 5700 ҳарбийдан иборат халқаро тинчликни сақловчи кучларга етакчилик қилиб келмоқда. Эндиликда мазкур кучларни пойтахт Кобулдан ташқари бошқа шаҳар ва вилоятларда ҳам жойлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд пайшанба куни Афғонистонга қилган сафари давомида НАТОнинг бу мамлакатдаги ваколатларини кенгайтириш ташаббусларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG