Линклар

“Ал-Қайда” ва “Толибон” ҳаракати билан алоқада бўлган компанияларга нисбатан санкция жорий этишни муҳокама қилиш мақсадида БМТнинг махсус гуруҳи Покистонга келди.


7 кишидан иборат БМТ делегацияси Покистон Ички Ишлар Вазири Файзал Ҳаят билан учрашди.
Унинг айтишига қараганда, вазирлик октябр ойида “Ал-қайда” ва “Толибон” билан алоқага эга компанияларга тегишли 120 миллион долларни музлатиб қўйган.
2001 чи йил АҚШ ҳарбийлари “Толибон” режимини ағдарганидан сўнг, “Ал-Қайда” ва “Толибон”нинг кўплаб аъзолари Покистонга қочиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG