Линклар

logo-print

Бугун Вашингтонда АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэллнинг Исроил ва Фаластин ўртасида рамзий тинчлик режасини ишлаб чиққан “Женевa келишуви” муаллифлари билан учрашиши кутилмоқда.


Мазкур ҳужжат ҳафта бошида Женевада Исроилнинг собиқ Адлия Вазири Йосси Бейлин ва Фаластиннинг собиқ вазири Ясир Обид Раббо ўртасида имзоланди.
Тинчликни ўрнатиш йўлида икки давлатнинг муросага бориши кераклигини назарда тутган режа Исроил раҳбарияти томонидан танқид қилинган эди.
Пауэлл тинчлик учун ҳаракат қилаëтганлар билан, улар кимлар эканлигидан қатъи назар учрашиб, уларнинг ғояларини эшитишга ҳақлилигини таъкидлади.
Пайшанба куни АҚШ Президенти Жорж Буш тинчликни ўрнатишга қаратилган ҳаракатлар АҚШ етакчилигидаги “Йўл харитаси”, деб номланган тинчлик режаси принципларини ўз ичига олган бўлса, уни олқишлашини таъкидлади
- Ўйлайманки, бу келишув “Йўл харитаси” принципларидей самаралидир. Шунингдек, террорга қарши кураш, хавфсизлик чораларини кучайтириш ва Фаластининг демократик ҳамда эркин давлат сифатида шаклланиши муҳимлигини ҳам унутмаслик керак, - деди Жорж Буш.
Фаластин жанггарилари “Йўл харитаси” ҳамда “Женева келишуви”ни рад этди.
XS
SM
MD
LG