Линклар

Европа Иттифоқи раҳбарияти АҚШ Президенти Жорж Бушнинг мамлакатга импорт қилинадиган пўлатга икки йил муқаддам жорий этилган солиқни бекор қилганини олқишлади.


Европа Иттфоқининг савдо масалалари бўйича масъул Паскал Лами Бушнинг ушбу қарорини Европада пўлат ишлаб чиқарувчилар учун яхши янгилик, деб таъкидлади.
Лами энди Eвропа Иттифоқи АҚШга нисбатан савдо санкциялари жорий этмаслигини маълум қилди:
- Айни санкциялар мен олдин гапириб ўтганимдек, икки томон ўртасида келишувга эришиш учун омил бўлди. Агар америкаликлар бу борада бирон бир қарор қабул қилмаганида, 15 декабрдан бошлаб санкция кучга кирган бўларди. АҚШ муросага борди ва санкция масаласи ўз-ўзидан ëпилди, - деди Лами.
Бундан икки йил олдин америкалик пўлат ишлаб чиқарувчилар манфаатларини муҳофазалаш мақсадида жорий этилган солиқнинг бир томондан АҚШ, бошқа томондан эса, Европа Иттифоқи ва Япония ўртасида савдо урушини келиб чиқаришига озгина қолган эди.
XS
SM
MD
LG