Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд бугун Грузияга келди.


Рамсфелд ташрифи юзасидан уюштирилган матбуот анжуманида АҚШ Мудофаа Вазири Россия ўз қўшинларини Грузиядан олиб чиқиб кетишга чақирди:
- Истамбул келишувига кўра, Россия ўз қўшинларини Грузиядан олиб чиқиб кетиши керак. Қўшинларнинг Грузиядан олиб чиқилиши Тбилиси ҳукумати манфаатлари ва истаги маҳсулидир. Россия Истамбул шартномасига ўзи розилик берган ва ўйлайманки ушбу келишувга амал қилади, - деди Доналд Рамсфелд.

Доналд Рамсфелд АҚШ ҳукумати Грузиядаги ўзгаришларни олқишлади ва яқинлашаëтган сайловларда мамлакатга ëрдам кўрсатишини ҳам таъкидлади.
Рамсфелд Грузия сафаридан олдин Тошкентда тўхтаб ўтиши керак эди, аммо ҳавонинг ноқулайлиги туфайли вазир ўз режасини ўзгартиришига тўғри келди.
XS
SM
MD
LG