Линклар

logo-print

Бугун Россияда Кисловодск-Минводи йўналиши бўйича ҳаракатланаëтган поезд вагонларидан бирида портлаш юз бериб, 40 киши ҳалок бўлди, 22 кишининг аҳволи оғир, 150 дан ортиқ одам жароҳат олди.


Россия Президенти Владимир Путин 5 декабр куни юз берган портлашлар якшанба куни бўлиб ўтадиган Парламент сайловларига сўзсиз алоқаси бор деди. Президентга кўра, бу каби ҳужумлар Россияда терроризм таҳдиди давом этаëтганидан далолатдир:
- Бугун рўй берган портлаш кўпгина мамлакатлар курашаëтган терроризмнинг Россияга ҳам жиддий таҳдид солаëтганини англатади. Бу шафқатсиз,айëр ва хавфли душмандир, - деди Владимир Путин.
Федерал Хавфсизлик Хизмати раҳбари Николай Патрушевдан олинган дастлабки маълумотларга кўра, портлашда 4 ҳудкуш - бомбачи 3 аëл ва 1 эркак иштирок этгани маълум бўлган.
Шу йилнинг 3 сентябрида айни шу йўналишидаги электропоездда портлаш юз берган эди. Ўшанда 6 киши ҳалок бўлган ва 92 нафар одам жароҳат олганди.
Минводи-Кисловодск темир йўли юз йил илгари қурилган бўлиб, узунлиги 60 километрни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG