Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:00

Афғонистон маҳаллий қўмондонлари қуролларини топширадими?


A. ARAL

Кузатувчиларга кўра, АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд Афғонистон сафарини шимолдаги Мозори Шарифдан бошлагани бежиз эмас. Чунки шимолдаги икки кучли қўмондон Абдул Рашид Дўстум ва Ато Муҳаммадлар Бонн тинчлик келишуви бўйича олиб борилаëтган қуролсизланиш дастурига риоя қилмай, ўзаро тўқнашувларни давом эттириб келмоқдалар. Мазкур қўмондонлар марказий ҳукуматга бўйсунсалар-да, мамлакатгади ҳар қандай бошқа қуролли гуруҳ билан рақобатлаша оладиган даражада кучга эга. Шу боис бўлса керак АҚШ Мудофаа Вазири Рамсфелд ва АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Залмай Халилзодлар Мозори Шарифда икки ғаним қўмондон Дўстум ва Ато билан учрашиб, ҳар иккаласини қуролсизланиш жараëнига қўшилишга чақирди.

"Биз уларнинг ҳар иккаласи ҳам оғир қуролларни топширишга ва қуролсизланиш дастурига риоя қилишга рози бўлганликларини муҳокама қилдик", - деди Рамсфелд.

Дўстум ва Ато ўз кучларига қарашли қуролларни марказий ҳукуматга шартли равишда топшириш истагини билдираëтганлари сабаблари ҳақида Афғонистон масаласи бўйича сиëсий таҳлилчи доктор Сирожиддин Расулий шундай фикр билдиради:

Расулийга кўра, тарафлар ўртасидаги зиддиятнинг вужудга келишига биринчидан бошқа давлатлар аралашуви ва иккинчидан этник муаммолар сабаб бўлмоқда.

Рамсфелднинг мазкур қўмондонлар билан учрашуви хусусида мулоҳаза юритган Расулий АҚШ ҳукумати ичида Афғонистондаги маҳаллий қўмондонларга нисбатан икки тур муносабат мавжудлигини айтади:

Таҳлилчининг айтишича, Афғонистонда "Толибон" режими қулатилганидан икки йил ўтиб Буш маъмурияти аъзосининг биринчи бор Рамсфелднинг Афғонистон шимолига бориши келаси йилги президентлик сайловлари олдидан олиб борилаëтган кампания доирасидаги ҳаракат ҳам бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG