Линклар

«Қозоғистон Демократик Танлови» ҳаракати партияга айланадими?


A. ARAL Келаси йил кузида бўлиб ўтадиган Қозоғистон парламентига сайловлар олдидан мухолифатдаги "Қозоғистон Демократик Танлови" ҳаракати тарафдорлари сиëсий партия ташкил этишни режалаштирганликларини расман эълон қилдилар.

Назарда тутилган партия Қозоғистон Демократик Танлови Халқ партияси номи остида фаолият олиб боради ва унинг таъсис қурултойи 2004 йилнинг феврал ойида бўлиб ўтади.

"Қозоғистон Демократик Танлови" ҳаракати лидерларидан бири ва республика парламенти аъзоси Тўлен Тўқтасинов бу борада шундай дейди:

Тўқтасиновнинг айтишича, "Қозоғистон Демократик Танлови" ҳаракати сиëсий кенгаши учрашиб, янги партия ташаббускор гуруҳи ва ушбу гуруҳ бошлиғини сайлаган. Умуман олганда ҳаракат партияга айланган.

2001 йилнинг ноябрида асос солинган мазкур ҳаракатни рўйхатдан ўтказиш рад этиб келинмоқда, шунингдек, унинг айрим аъзоларига қарши жиноий иш ҳам қўзғатилган. Ҳаракат лидери Ғалимжан Жақиянов вилоят ҳокими бўлиб ишлаган пайтида вазифасини суиистеъмол қилганликда айбланиб, етти йил қамоқ жазосига ҳукм этилган эди.

Марказий Осиë бўйича америкалик мутахассис Паулин Жонс Лунгнинг фикрича, Қозоғистон ҳукумати ушбу ҳаракатни айрим сабабларга кўра рўйхатдан ўтказмаслиги мумкин.

"Мен Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбаев янги ташкил этиладиган "Қозоғистон Демократик Танлови" партиясини рўйхатдан ўтказишга рухсат беришига катта шубҳа билан қарайман. "Қозоғистон Демократик Танлови" билан боғлиқ муаммо шундан иборатки, у ҳукуматни анча ташвишлантирадиган маҳаллий сайловлар каби сиëсий ўзгаришларни талаб қилмоқда", - дейди америкалик мутахассис.

Ҳозирги пайтда Қозоғистонда ислоҳотчи "Оқ йўл" ва Комминистик партияси каби ҳукуматга тарафдор беш партия мавжуд. Кузатувчиларга кўра, мамлакатнинг ягона радикал мухолифатчи партияси, яъни Қозоғистон Демократик Танлови Халқ партиясини ташкил этиш билан мавжуд сиëсий бўшлиқ тўлдирилиши мумкин. Янги партия кун тартибидан мамлакат сиëсий тизимини ўзгартириш ва янги Конституция қабул қилиш каби масалалар ўрин олган.
XS
SM
MD
LG