Линклар

АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили Брайн Хилфертининг маълум қилишича, коалиция кучларининг махсус гуруҳи афғон қўмондонларидан бирига тегишли бинода рейд ўтказган пайтда катта миқдорда қурол-аслаҳалар топилган ва қуролланган бир неча киши қўлга олинган.


Хилфертининг билдиришича, АҚШ аскарлари Пактия вилоят маркази Гардез яқинидаги бинодан топилган юзлаб ракета, миномёт снарядлари, гранаталар ва бошқа қуролларни йўқ қилганлар. Бир неча киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG