Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд АҚШнинг Ироқдаги Бош маъмури Пол Бремер билан учрашиш мақсадида бугун Бағдодга келди.


Рамсфелд ва Бремер ўртасидаги учрашув чоғида ҳокимиятни Ироқ ҳукуматига топшириш жараёнини масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Доналд Рамсфелд Бағдодга Киркук шаҳридан учиб келди.
Хавфсизлик вазияти ҳақида Киркукда Рамсфелдга қисқача маълумот берган генерал-майор Раймонд Одиерно минтақада Америка аскарларига қарши ҳужумлар камайганини айтди.
Бу Саддам Ҳусайн апрел ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан бери АҚШ Мудофаа вазирининг Ироққа учинчи ташрифидир.
XS
SM
MD
LG