Линклар

Берлинда Европа киноакадемияси совринлари топширилди.


Немис киночилари суратга олган "Гудбай Ленин" филми энг яхши киноасар сифатида тақдирланди.
Филм фалаж бўлиб ëтган онаси учун ҳудди совет пайтидагидай шароит яратишга уринган фарзанд ҳақида ҳикоя қилади.
Филмдаги бош рол ижрочиси Даниел Брюл энг яхши актер, сценарий муаллифи Бернд Лиҳтенберг энг яҳши сценарий устаси учун бериладиган мукофотнинг соҳиби бўлишди.
Фестивалнинг энг яхши режиссер мукофоти "Догвилл" филмини суратга олган Ларс фон Труерга насиб қилди.
"Йил кашфиëти " совринига рус киночиси Андрей Звягинцевнинг "Қайтиш" филми сазовор бўлди.
XS
SM
MD
LG