Линклар

Россияда давлат думасига сайловлар бўлиб ўтмоқда.


Марказий сайлов комиссияси раиси Александр Вешняковга кўра Москва вақти билан соат ўнгача сайловчилар фаоллиги 5,6 фоизни ташкил қилган.
Сайловчилар рўйхатига 109 миллион киши киритилган. Сайловларда Европа иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларидан 1200 киши кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.
Россиянинг бир неча минтақаларида Губернаторлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун Москваликлар шаҳар хокимини ҳам сайлашади.
XS
SM
MD
LG