Линклар

Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида бир АҚШ харбийси ҳалок бўлди, ва икки нафари жароҳат олди.


Қўмондонлик хабарида портловчи ускуна Америка харбийларидан иборат колонна ўтаëтган йўлга ўрнаштирилгани айтилади.
Айни вақтда Бағдоддан сал нарида 12 яшар ўспирин ҳам минага йўлиқиб ҳалок бўлди.
Америка қўмондонлиги хабарига кўра, портловчи ускуна йўл четидаги аҳлат орасига беркитиб қўйилган.
Мина ўспирин аҳлатни титаëтганда портлаган.
XS
SM
MD
LG