Линклар

Эрон Ташқи Ишлар Вазири Камол Харрозий расмийлар гиëҳванд моддалар контрабандачилари томонидан ўғирлаб кетилган Ирландия ҳамда Германия фуқароларини озод этиш устида жиддий ишлаëтганини маълум қилди.


Систон-Балучистон вилояти ҳокимияти ходими Ризо Жавдоннинг маълум қилишича, ўғирлаш учун масъулиятни бўйнига олганлардан бири вилоят ҳокимиятига сим қоқиб, уларнинг озод этилиши эвазига 5 миллион евро талаб қилган.
Расмийларнинг қайд этишича, полиция сўнгги 8 ой ичида гиëҳванд моддалар билан шуғулланувчи контрабандачилардан 40 тоннадан зиëд гиëҳванд моддани тортиб олган ва уларнинг бу юриши қайси бир маънода ўз ҳаражатларини қоплаш сифатида амалга оширилган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG