Линклар

АҚШ ва Халқаро ташкилотлар Россиядаги Парламент сайловларининг адолатсиз ўтгани юзасидан хавотир билдирмоқда.


Халқаро кузатувчилар сайловларнинг демократик талабларга жавоб бермаганлигини маълум қилмоқда. Сайловда Президентга тарафдор “Единая Россия” партияси ғалаба қозонди.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти маълум қилишича,ҳукумат ўзига тарафдор партия ютиб чиқиши учун назорат остидаги оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган.
Оқ Уй вакили Скот Мак Клеллан Вашингтон Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Россиядаги сайловлар юзасидан хавотирларга қўшилишини билдирди:
- Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти сайловларнинг шаффоф ўтмаганлиги юзасидан хавотир билдириб, оммавий ахборот воситаларида сайловолди кампанияси адолатсиз ўтганлигидан хавотир билдирди. Биз ҳам ушбу хавотирларга қўшиламиз, - деди Оқ Уй вакили.
Бироқ Россия Президенти Владимир Путин Дума сайловларини демократия томон қўйилган навбатдаги қадам, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG