Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ироқда коалиция кучларига қарши уюштирилаëтган ҳужумларни қоралади.


Хавфсизлик Кенгаши ўз баëнотида ҳужумлар нафақат иттифоқчи кучларга, балки Ироқда фаолият юритаëтган ҳорижий фуқароларга қаратилганлигига ҳам урғу берди.
Баëнотда жаҳон ҳамжамиятидан ҳужумларнинг олдини олиш учун зарурий чоралар кўриш сўралган.
Кеча Ироқда ҳарбий машина ҳайдовчиси- АҚШ ҳарбийси қуролланган гуруҳ томонидан отиб ўлдирилди. Мосулда эса, ясама бомба портлаши оқибатида АҚШ ҳарбийларининг уч нафари яраланди.
Шунингдек, Жанубий Корея компанияси ўзининг икки муҳандиси отиб ўлдирилганидан кейин, ишчиларини Ироқдан олиб чиқиб кетишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG