Линклар

Бугун Москва марказида портлаш юз берди.


Маълумотларга қараганда, шаҳардаги энг нуфузли “Национал” меҳмонхонаси олдида машина портлаб, 5 киши ҳалок бўлган. Камида 10 киши яраланган.
Москва милицияси хабар беришича, портлаш икки ҳудкуш аëл томонидан амалга оширилган.
Ишламай қолган бомба топилгани ҳақида ҳам маълумот тарқатилди.
Шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси ходими Евгений Гилдиев ҳодисанинг тижорат билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деди. Меҳмонхонанинг пастки қаватида ишбилармонларнинг офиси жойлашган.
Шундай қилиб, портлаш Парламент сайловлари тинч ўтди дейилаëтган бир пайтда амалга оширилди.
Сайловлардан икки кун олдин эса Чеченистон яқинида поезд портлаши оқибатида 44 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG