Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:26

Меҳр-мурувват йилига ҳам оз қолди


Тўлқин 5 декабр куни Тошкент шаҳридаги “Туркистон” саройида Конституция куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда Президент Ислом Каримов 2003 йилни “Меҳр-муравват йили” деб эълон қилди.

Президент Ислом Каримов Ўзбекистонда келаётган йилнинг бундай аталишини изоҳлар экан, жамиятда меҳр-мурувватга муҳтож бўлган ногиронлар, етим-есирлар, боқувчисини йўқотганларга ғамхўрлик кўрсатиш, турли сабабларга кўра ҳаётда омади юришмаганлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга доимо ёрдам қўлини чўзиш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда истиқлолдан сўнг пайдо бўлган йилларни номлаш анъанасига мустақил кузатувчилар турлича муносабат билдирмоқда.

“Мазлум” инсон ҳуқуқлари нодавлат ташкилоти ижрочи директори Аъзам Турғунов агар берилган номларга мос равишда олдинга қўйилган мақсадларга эришилса, бу номлашларга яхши муносабатда эканини маълум қилди.

“Лекин, - дейди у, - “Аёллар йили”, “Оила йили”, “Қарияларни қадрлаш йили” каби номлар берилган йилларда халқнинг турмушини яхшилаш борасида бирорта ўзгариш бўлмади”.

Ўзбекистон иқтисодчилар клуби раиси Ғуломқодир Турсуновнинг айтишича, йилларни номлаш собиқ Иттифоқ давридан қолган анъана. Масалан, 1977 йил “Оила йили”, 1976 йил “Хотин-қизлар йили”, 1978 йил “Эркаклар йили”, деб номлаган. Бугунги ҳукуматимиз шу анъанани кўчириб олди, дейди у.

А.Турғунов 2004 йилнинг “Меҳр-мурувват йили” деб номланишига муносабат билдирар экан: “Ҳукуматнинг ўзи болаларни етим қилиб, кейин унга гўёки мурувват кўрсатаётганини қандай тушунса бўлади? Милиция, хавфсизлик хизмати, прокуратура ходимлари бегуноҳ одамларнинг уйига варақа ташлаб, ўқ-дори, қурол ташлаб, уларнинг фарзандларини ота-она меҳридан жуда қилмоқда. Туманларда болалар уйлари, қариялар уйлари қурилиб, тантанали равишда фойдаланишга топшириляпти. Лекин одамлар бу етим-есирлар қандай пайдо бўлаётганини ўйлаб кўрса, ёмон бўлмасди”, деди.
XS
SM
MD
LG