Линклар

Тошкент – милиционерлар шаҳри

  • Барно Анвар

Ўзбекистон аҳолисининг аксариятида мамлакат ҳуқуқ-тарибот органлари, хусусан, милиция ходимларига нисбатан кескин норозилик кайфияти мавжуд, дейди маҳаллий кузатувчилар.

Бугун маҳаллий аҳоли ўртасида “пойтахтга илк бор келган одам Тошкентни милиционерлар шаҳри, деб ўйлаши аниқ”, деган гап пайдо бўлган. “Озодлик” мухбири аҳолининг Тошкент кўчаларида милиция ходимлари кун сайин кўпайиб бораётганига муносабатини ўрганишга ҳаракат қилди.

Суҳбатлардан маълум бўлдики, аксарият фуқаролар, айниқса, вилоятлардан келаётган кишилар ички ишлар ходимларига ишонмайди ва улар фаолиятидан норози.

Улардан бирининг айтишича, ички ишлар ходимлари сабаб-бесабаб фуқароларнинг паспортларини текширади. Бирор баҳона топса, фуқаро анчагина маблағидан айрилиши аниқ.

Мустақил кузатувчиларнинг таъкидлашича, ички ишлар ходимлари сафи ёшлар ҳисобига кенгайиб бормоқда. Мустақил журналист Насриддин Комилов ва тадқиқотчи-социолог Камолиддин Аҳлиддиновнинг фикрича, милиция формасини кияётган ёшларнинг кўпчилиги касб тақозо этадиган билим ва маълумотга эга эмас.

Шундай бўлгандан кейин бу ёшларнинг ўз фаолиятида қонун доирасидан чиқмаслигига, хусусан, пора олмаслигига ким кафолат беради, дейди суҳбатдошларимиз

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларидан маълум бўлишича, мамлакатдаги 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган кўпчилик ёшлар ҳуқуқ-тартибот органларида ишлашни истар экан.

Шундан хулоса қилинадиган бўлса, кузатувчиларнинг таъкидлашича, ўзбек ёшларини милиция формаси кийишга ундаётган асосий сабаб кўпроқ даромад кўришдир.
XS
SM
MD
LG