Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:39

Ашёлар қайтарилмади


Шайбон “Эрк” партияси аъзоси Ойгул Маматовадан жорий йилнинг 14 октябрида мусодара қилинган ашёлар 6 декабрь куни қайтариб берилиши керак эди.

Аммо 4 декабрь буюмларни олиш учун О.Маматова пойтахтнинг Собир Раҳимов тумани ички ишлар бўлимига келганида, ашёлар қайтариб берилмади. ИИБ ходимлари мусодара қилинган буюмлар ИИВнинг терррорчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси вакили Турсунбой Раҳматуллаев томонидан қайтариб берилишини маълум қилди.

С.Раҳимов ИИБга етиб келган Т.Раҳматуллаев билан О.Маматова ўртасида бўлиб ўтган яккама-якка суҳбатдан эркчи кўзида ёш билан чиқиб келди. У бу ҳолатда интервью бера олмаслигини маълум қилиб, буюмлар 9 декабрь куни қайтарилиши мумкинлигини айтди.

“Эрк” партияси аъзоси, “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ижрочи директори Аъзам Турсуновнинг айтишича, аслида партия вакиллари мусодара қилинган ашёларнинг қайтариб берилишига ишонмаган. Чунки бундай ваъдалар олдин ҳам берилган ва бажарилмаган.

Шунга қарамай, “Эрк” партияси фаоллари 9 декабрь куни яна ИИБга келишга қарор қилди. Агар шу куни ҳам мусодара этилган буюмлар қайтариб берилмаса, О.Маматованинг айтишича, партия аъзолари С.Раҳимов ИИБ олдида норозилик акциялари ўтказади.
XS
SM
MD
LG