Линклар

logo-print

Афғонистондаги Америка ҳарбийлари ўтган жума куни Гардезда толибларга қарши ҳужум қилгани оқибатида олти бола ва икки киши нобуд бўлгани билдирилди.


Бугун АҚШ ҳарбийси мазкур ҳужумдан кейин саккиз жасад топилганини маълум қилди:
“Ҳужумга учраган уйга эртасига, яъни шанба куни кирганимизда қулаб тушган девор остида 8та жасад топдик. Девор қулаганига нима сабаб бўлганини билмаймиз, чунки биз бу уйни фақат ўққа тутган эдик. У ерда эса 2-3 марта портлаш ҳам юз берди”, - дейди Америка ҳарбийси. У тинч аҳолига талафот етганидан афсусланиш билдирар экан, “бундай фожиаларнинг олдини олиш имконсиз”, деди.
Афғонистондаги Америка ҳарбийлари шанба куни Ғазни шаҳрида ҳам янглиш ҳужум қилишгани оқибатида 9 бола нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG