Линклар

logo-print

Бугун Тбилисида кучли портлаш юз бергани оқибатида уяли телефон компанияси идораси вайрон бўлди.


Мазкур компания собиқ Президент Эдуард Шеварднадзенинг куëвига қарашли экани билдирилди.
Тбилиси милиция бошқармасига кўра, бугунги портлаш оқибатида ушбу телефон компанияси ëнида жойлашган озиқ-овқат дўкони ҳам қисман вайрон бўлган.
Ўтган ойда Шеварднадзе истеъфо берганидан бери Тбилисида шунга ўхшаган бир неча портлаш ва ҳужумлар юз берди. 4 январда Грузияда президентлик сайловларини ўтказиш режалажтирилган.
XS
SM
MD
LG