Линклар

Бугун эрталаб Исроил аскарларининг Рафаҳ қочоқлар лагерига қилиган ҳужулари оқибатида 4 фаластинлик ҳалок бўлди ва камида 16 киши яраланди.


Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурай мазкур ҳужумларни жиноят, дея баҳолади.
"Рафаҳ ҳужуми жиноятдир. Агарда тинчлик жараëни қайта бошланадиган бўлса, бу каби ҳужумлар тўхтатилиши керак. Чунки фаластинликларга қарши бундай хунук агрессияни ҳеч ким қабул қилмайди",- дейди Аҳмад Қурай.
Исроил ҳарбийларига кўра "Исломий Жиҳод" жанггари гуруҳи лидерини қидираëтганда ўзаро тўқнашув юзага чиққан.
Бошқа бир хабарга кўра, бугун Тел-Авив марказида юз берган портлаш оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди ва 15 киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG