Линклар

Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов АҚШ ҳарбий кучларига Ўзбекистон ҳарбий базасидан фойдаланишда давом этишларини таклиф этди.


Аммо унинг айтишича, мазкур база АҚШ кучларига доимий фойдаланишга топширилмайди.
Каримовга кўра, Қўшма Штатлар Афғонистонда терроризмга қарши амалиëтларни қанча давом эттирса, "Хонабод" ҳаво базасидан шунча фойдаланиши мумкин. Бироқ унинг фикрича, мазкур база терроризмга қарши кампанияда аллақачон ўз ролини бажарган.
Каримов шунингдек, Ўзбекистон ҳарбий кучлари НАТО кучларига ëрдам беришга тайëрлигини ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG