Линклар

logo-print

“11 сентябр воқеалари, кўпгина мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари устидан цензура ўрнатишига сабаб бўлди”, деди Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича мутахассиси Фреймут Дуве.


Дуве АҚШдаги террор ҳужумларидан сўнг, қозоғистонлик ва ўзбекистонлик мустақил журналистлар Сергей Дуванов ва Руслан Шариповларнинг ҳақиқатни гапиргани учун ҳибсга олинганлигини тилга олди.
Фреймут Дуве Туркманистондаги оммавий ахборот воситаларига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, туркманистонлик журналистларининг асосисий вазифаси Туркманбошини кўкка кўтариб, унинг душманларини йўқотишдан иборат.
Бу Фреймут Дувенинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича мутахассиси сифатида истеъфога чиқиш олди қилган сўнгги чиқиши эди.
XS
SM
MD
LG