Линклар

Бугун Брюсселда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг икки кунлик саммити бошланди.


Унда Европа Иттифоқининг конституцияси муҳокама қилинади.
Сўнгги хабарларга кўра, Европа Иттифоқининг мудофаа режаси бўйича ҳужжат имзоланган.
Хабарларга кўра, саммит бошланишидан аввал, Тони Блэр, Жак Ширак ва Герхард Шрëдерлар конституция қабул қилиниши муддатини узайтиришни муҳокама қилган.
Кеча Британия Бош вазири Тони Блэер саммит ҳақида шундай деди:
- Олдимизда мураккаб музокаралар турганлигига ҳеч ким шубҳа билдирмаса керак. Европа Иттифоқи кенгаймоқда ва унга 25 та мамлакат аъзо бўлади. Бу жиддий ўзгариш. Шунинг учун, биз иқттисодий,хавфсизлик соҳаларида тўғри қарор қабул қилаëтганимизга амин бўлишимиз керак, - деди Блэр.
XS
SM
MD
LG