Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:01

Масалани "Демократия афзалми ёки барқарорлик?" қабилида қўйиш мумкинми?


10 декабрь куни “Freedom house” ташкилотининг Намангандаги ресурс маркази янги бинога кўчиб ўтди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда “Freedom house”нинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Мьюша Север хоним сўзга чиқиб, йиғилганларни Халқаро инсон ҳуқуқлари куни билан табриклади.

“Мен жуда кўплаб расмий доиралар вакиллари билан учрашдим. Улар Ғарб қадриятлари Шарқ урф-одатларига мос келмаслигини таъкидламоқда. Бундай фикрлар ҳукумат фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондира олмаслиги сабабли келиб чиқади”, деди у.

М.Севернинг айтишича, демократиядан барқарорлик афзал, деган мулоҳазаларни халқнинг асосий қобилиятларига тўсқинлик қиладиган, ривожланишнинг уддасидан чиқа олмаётган, қотиб қолган жамиятлардагина эшитиш мумкин. Бундай фикрларни олға суриш давлат институтларининг фуқаролар ҳаётини яхшилашига ғов бўлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги вакили Тоҳир Дадабоев ресурс маркази фаолияти эзгуликка хизмат қилишига ишонишини, бу борада вилоят ҳокимлиги “Freedom house” ташкилоти билан ҳамкорликда ишлашини билдирди.

Бундан бирмунча вақт муқаддам “Freedom house” ташкилоти ходимлари Наманган вилоятининг Поп туманида маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан тазйиққа учраганди. М.Севернинг таъкидлашича, бу масала юқори доираларда муҳокама этилган. Вилоят ҳокимлиги ушбу воқеа учун ташкилотдан узр сўраган.
XS
SM
MD
LG