Линклар

Латвияга қарашли юк кемаси Эстония қирғоқлари яқинида сувга чўкди, аммо кеманинг 9 кишидан иборат экипаж аъзоларини Эстониянинг Соҳил чегарачилари қутқариб олдилар.


Ригадан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига сузиб кетаётган кема Эстония қирғоқларидан тахминан 16 километр узоқликда сувга чўккан. Кема тошга урилиб кетгани натижасида сувга чўккани тахмин қилинмоқда. Эстония Соҳил чегарачиларига кўра, сувга чўккан кема атроф-муҳитга тахдид солмайди. Чунки фалокат пайтида унинг ёнилғи бакига зарар етмаган.
XS
SM
MD
LG