Линклар

Грузия ва Украинанинг ғарбпараст партиялари бугун ҳамкорлик ҳақидаги шартномани имзоладилар.


“Грузия Миллий Ҳаракати” ва “Бизнинг Украина” партияси номидан шартномани Михаил Саакашвили ва Виктор Юшченко имзоладилар.
4 январ куни Гурзияда ўтадиган сайловларда Президентликка асосий даъвогарлардан бири Саакашвили Киевга икки кунлик ташриф билан келган. У Украина мухолифти лидерлари Юлия Тимошенко ва Олександр Мороз билан учрашди. Саакашвили Украина Президенти Леонид Кучма билан учрашиш ниятида эмаслигини айтди.
Юшченко 2004 йилда Украинада бўладиган Президентлик сайловларига ўз номзодини қўйишни режалаган.
XS
SM
MD
LG