Линклар

АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Дэвид Саттерфилд бугун Қуддус яқинидаги Ал-Зарияда Фаластин Бош вазири Аҳмад Қуреи билан учрашди.


Музокарадан кейин Қуреи сўзлашув чоғидаги асосий эътибор “Йўл харитаси”, деб номланган Яқин Шарқ тинчлик дастури ва унда АҚШ тутган роли масаласига қаратилганини билдирди.
АҚШ вакили Яқин Шарқ тинчлик жараёнини бошлашдан олдин томонлар ўртасида алоқа ўрнатиш учун минтақага сафар қилмоқда. Эртага Саттерфилднинг Исроил Бош вазири Ариел Шарон Маъмурияти бошлиғи, шунингдек, Исроил ҳукуматининг бошқа расмийлари билан учрашиши режалаштирилган.
БМТнинг Яқин Шарқ бўйича вакили, ҳар икки томони АҚШ қўллаб-қувватлаган тинчлик дастури доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажарадиган вақт келганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG