Линклар

Саддам Хусайн устидан трибунал қачон ўтказилади?

  • Абдулла Искандар

Ироқ Бошқарув Кенгаши Саддам Хусайн режими даврида "Инсониятга қарши жиноятга" қўл урган "Баасчи"лар устидан ҳукм чиқариш учун махсус трибунал ташкил қилинишини билдирди.

Ироқ Бошқарув Кенгаши раиси Абдул Азиз бундай трибуналнинг ташкил қилиниши тарихий воқеа эканлигига эътибор қаратади:
"Бу маҳкама 1968 йил 17 июндан 2003 йил 1 майга қадар содир этилган геноцид¸инсониятга қарши ва харбий жиноятларни текширади."

Трибунал аввало ўз эътиборини бир неча ҳаммага маълум оммавий ҳунрезликлар ижросига қаратиши кўзда тутилган. Булар 1980-88 йиллардадаги Курд ва Шиа қўзғалонларини бостириш¸1980-88 йиллардаги Эрон билан уруш ва 1990 йилда Қувайтга тажовуз қилиш билан боғлиқ жиноятлардир.

Маҳкама Ироқ аҳолиси устидан тергов олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳакамлар Ироқ фуқаролари ичидан танланиб Бошқарув Кенгаши томонидан тайинланади.

Мулозимлар маҳкама тартиб-қоидалари ҳалқаро ҳуқуқий нормалар доирасида бўлишини айтишмоқда. Халқаро мутаҳассислар суд раиси ўринбосари ва қораловчи сифатида бу жараëнда иштирок қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ироқ Бошқарув Кенгаши раиси Ал Ҳаким Ироқдаги мувақат Америка маъмурияти гумондорларни суд қилиш учун трибуналга топширишга рухсат берганлигини айтади.

Айни вақтда у трибуналнинг сиëсий ўч олиш воситасига айланишига йўл қўйилмаслигига ҳам урғу берди.
Ироқ Бошқарув Крнгаши аъзоси Аҳмад Чалабий "Саддам Ҳусайннинг ҳам ушланиб трибуналга топширилишини" айтди.

Ироқдаги мувақат Америка маъмурияти бошлиғи Бремер трибунал ташкил қилиниши "жуда мухим" ҳаракат эканлигини таъкидлади.

Бремер" Даҳшатли жиноятлар содир қилганларнинг судга тортилишига Ироқ аҳолиси орасида рағбат" борлигини ҳам алоҳида таъкидлади.


Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари жиноятчилар устидан тергов бошланганини мақуллаган ҳолда маҳкаманинг бу тарзда ташкил қилинишига эътироз билдирдилар.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро дастур раҳбари Ричард Дикер бу эътирозни шундай ифодалади:
"30 йиллик Саддам Ҳусайн хокимиятидан кейин судя ва адвокатларда адолатли суд жараëнлари ўтказиш¸жиноятларни тергов қилиш борасида ҳеч қандай тажрибаси орттирмади Ироқ суд ҳокимияти ўз зиммасига жуда катта жиноятларни текшириш юзасидан мъсулиятни олмоқда. Биз бу борада ҳалқаро жамоатчилик ҳисса қўшиши зарурлигини таъкидладик".

Дикер Ироқ мулозимлари тескарисини таъкидлаëтганига арамасдан суд жараëнларида қонун устиворлиги таъминланмаслиги борасида ҳавотирлар борлигини айтади.

"Бу маҳкама жараëнлари сиëсий томошага айланиши ва эски режимнинг бир қисми бўлган шаҳсларни ҳукм қилишга қаратилган бўлиши мумкинлиги ҳавотирларимиз сабаби бўлмоқда. Бу қонун ҳурмат қилинишига олиб келмайди. Бу суд тизимининг сиëсий восита бу ҳолатда эса ўч олиш воситасига айланишидан дарак беради."

Дикер трибунал камчиликлари халқаро тажрибага эга мутаҳассислар маслаҳати асосида тузатилиши мумкинлига эътибор қаратиб¸ бу борада Шарқий Тимор¸Руанда¸Серра Леоне ва собиқ Югославиядаги тажрибалар асқотиши мумкинлигини айтади.
XS
SM
MD
LG