Линклар

logo-print

Буюк Британия бош вазири Тони Блеер ва Ироқ бошқарув кенгаши раҳбарияти Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Хусайн қўлга олинганлигини тасдиқлашди.


Бундан олдин Эрон хабар агентлиги Курд лидери Жалал Талабанига таянган ҳолда Саддам Ҳусайннинг ўтган тунда Тикритта қамоққа олинганлигини эълон қилганди.
Айни дақиқаларда Бағдодда Ироқ Бошқарув Кенгаши ва АҚШнинг Ироқдаги мувақат мамурияти бошлиғи Пол Бремер иштирокида Матбуот анжумани ўтмоқда. Анжуман қатнашчиларига Садам Ҳусайн қўлга олиниши акс этган видеотасма кўрсатилди.
Анжуманда сўзга чиққан АҚШнинг Ироқдаги мувақат мамурияти бошлиғи Пол Бремер.
"Ҳонимлар ва жаноблар биз уни қўлга туширдик "деди
Энг сўнгги хабарларга кўра соч соқоли ўсиб кетган Саддам Ҳусайн Тикрит шаҳридаги ертўлалардан бирида қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG