Линклар

logo-print

Эроннинг “IRNA” ахборт агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳаво кучларига қарши қўлланувчи снаряд мамлакат жанубидаги Бушехр шаҳрида камида икки одамни ўлдирган.


Ҳодиса Бушехр шаҳрида қурилаëтган атом электрстанцияси ëнидаги ҳаво базасида ҳаво кучларига қарши ўқув машғулотлари ўтказилаëтган пайтда рўй берган.
Бушехр маъмуриятининг вакилининг маълум қилишича, қурбонлар сони 7 одамгача етиши мумкин.
Расмийнинг таъкидлашича, ҳарбий машғулот жараëнида ҳавода портлаши керак бўлган снаряд ишламасдан, натижада аҳоли яшайдиган ҳудудга тушиб портлаб кетган.
XS
SM
MD
LG