Линклар

logo-print

АҚШ нинг собиқ Давлат Котиби Жэймс Бейкер Ироқнинг 120 милиард долларлик қарзларидан воз кечишга кўндириш учун унга пул берган мамлакатлар бўйлаб сафарини бошламоқда.


Вашингтон фикрича, Ироқнинг қатор мамлакатлардан олган йирик қарзи Ироқда барқарорлик ўрнатиш ва демократик тузилмаларни ташкил этишга халақит бериши мумкин.
Илгари Россия Ироққа берган 8 миллиард доларлик қарзидан воз кечмаслигини маълум қилган эди.
Аввал Бейкер Францияга, кейин эса Германия, Италия, Россия ва Британияга боришни мўлжаллаган.
Ўтган ҳафтада Вашингтон Ироқдаги урушга қарши чиққан мамлакатлар компаниялари Ироқни қайта тиклаш бўйича контрактлардан маҳрум этилгани хақида хабар берган эди.
Гап хусусан, Россия,Франция Германия ва Канада ҳақида кетаяпти.
XS
SM
MD
LG