Линклар

Кобулда Лўя Жирга йиғилишига тўпланган делегатлар мамлакатнинг янги Конституцияси юзасидан муҳокамалар бошлади.


Йиғилишни шанба куни Афғонистон собиқ қироли Муҳаммад Зоҳир Шох очиб, унда иштирок этаëтган 500 делегатни Афғонистон халқи манфаати учун хизмат қилишга чақирди.
Йиғилишда делегатлар мамлакат янги Конституцияси, марказий ҳукумат ва ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари ўртасидаги мувозанат, мамлакатда Ислом дини ва аëллар ўрни каби масалаларни муҳокама этишмоқда.
Конституциянинг қабул қилиниши 2004 йил июн ойига белгиланган президентлик сайловлари демократик асосда ўтишини таъминлашга қаратилган қадам сифатида кўрилмоқда.
Олинган бошқа хабарга кўра, Афғонистон Ташқи Ишлар Вазирлиги Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайннинг қўлга олинишини олқишлади. “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига берган интервюсида вазирлик вакили Умар Самад Саддам Ҳусайннинг қўлга олиниши Усама бин Ладин, “Tолибон” етакчиси Мулла Омар ва Гулбиддин Ҳикматëрлар учун огоҳлантирув эканлиги ва улар ҳам оҳир-оқибат жавоб беришларини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG