Линклар

logo-print

Бугун Бокуда Озарбайжоннинг собиқ Президенти Ҳайдар Алиевни дафн этиш маросими бўлиб ўтди.


Собиқ Президент 1985 йил оламдан кўз юмган рафиқаси Зарифахоним қабри ëнида қўйилди.
Шанба куни Алиев жасади АҚШнинг Кливленд шаҳридан олиб келинди. Сўнгги бир ой ичида Ҳайдар Алиев Кливленддаги касалхоналардан бирида шифокорлар назорати остида даволанаëтган эди.
Хайдар Алиев билан видолашиш учун минглаб одам Боку кўчаларига тўпланди.
Дафн этиш маросимида Россия Президенти Владимир Путин, Украина Президенти Леонид Кучма, Грузиянинг муваққат Президенти Нина Буржанадзе ва мамлакат собиқ Президенти Эдуард Шеварднадзе, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва Эрон вице-Президенти Ризо Орифлар иштирок этди.
Видолашув маросимида Путин Алиевни Россиянинг катта дўсти бўлганини таъкидлади:
- Ҳайдар Алиевич ҳақиқатан ҳам Россиянинг катта дўсти эди.Биз буни ҳис қилар эдик ва қадрлаймиз ҳам. Бугун эса Россия ва Озарбайжон олдида турган асосий вазифалардан бири- икки давлат ўртасида Ҳайдар Алиев асос солган муносабатларни кучайтиришдир, - деди Путин.
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев эса, Алиев ҳақида шундай деди:
- Ҳайдар Алиев буюк сиëсатчи,ҳикматли инсон ва доимо маслаҳат сўраб мурожаат қилинадиган шахс бўлган. Фикримча, Озарбайжон халқи мамлакатнинг буюк фарзандини йўқотди, - деди Назарбоев.
XS
SM
MD
LG