Линклар

logo-print

Грузиянинг “Бирлашган Коммунистлар” партияси мамлакатда келаси йил ўтадиган президентлик сайловларига бойкот эълон қилди.


Партия етакчиси Пантелеймон Гиоргадзенинг сўзларига қараганда, кўпчилик Грузиянинг муваққат раҳбарлари ўзларини қандай тутаëтганидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
Сайлов ўтмай туриб, улар ўзларини қонуний раҳбарлар деб ҳисоблашмоқда,-деди Гиоргадзе.
Грузия Хавфсизлик Қўмитасининг собиқ раҳбари Гиоргадзе президентлик сайловида қатнашиши учун ўғлини рўйхатдан ўтказмаган Марказий Сайлов Комиссияси фаолияти юзасидан норозилик билдирди.

Ўтган ҳафтада Марказий Сайлов Комиссияси раҳбарлари Игор Гиоргадзенинг сайлов талабларига жавоб бермаслигини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG