Линклар

Саудиянинг АҚШдаги элчиси Саддам Ҳусайннинг қўлга олиниши Яқин Шарқ учун муҳим ҳодиса, деди.


Шунингдек, шаҳзода Бандар бин Султон Саудия қироллиги Ироқда демократиянинг ривожланишини таҳдид сифатида қабул қилмаслигини маълум қилди.
Душанба куни Американинг Кливленд шаҳрида қилган чиқишида, шаҳзода Саддам Ҳусайн Ироқ халқини террор қилганини ва Яқин Шарқда беқарорликни янада кучайтирганини таъкидлади.
- Агар ироқликлар ораларидаги ихтилофларга барҳам бериб,жароҳатларини даволаб, демократия қурсалар, саудияликлар учун ҳам яхши бўлади, - деди шаҳзода.
Шунингдек, Бандар бин Султон АҚШ ва Саудия Арабистони бир-бирларининг ўзига хослигини ҳурмат қилиши кераклигини,сабаби икки мамлакат маданияти бир-бирига кўчириб бўлмаслигини баëн қилди.
XS
SM
MD
LG