Линклар

Умумафғон Кенгаши-Лўя Жирга ўтаëтган Кобулда душанба куни кечқурун икки портлаш юз берди.


Гувоҳларнинг айтишича,портлаш шаҳар марказидаги Ташқи Ишлар Вазирлиги биноси олдида рўй берган.
Батафсил маълумотлар ҳали тарқатилмаган.
Кучайтирилган хавфсизлик чоралари ëрдамида Лўя Жирга якшанба кунидан буëн йиғилишни давом эттирмоқда.
Асосий масала Афғонистоннинг янги конституциясини муҳокама этишдир.
Душанба куни мамлакат раҳбари Ҳамид Карзай коррупция ва порахўрликка қарши махсус идора ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.
Карзай коррупция Афғонистонни қайта тиклашни йўққа чиқариши ҳақида бир неча бор айтган эди.
Бугун эса, Афғонистон раҳбари Кобул билан Қандаҳор шаҳрини боғловчи қайта таъмирланган автомагистрални очди.
Узунлиги 482 километр бўлган йўлнинг очилиши Афғонистон учун қувончли воқеадир деди Карзай:
- Ниятимиз Осиë юрагида жойлашган бизнинг мамлакатимизни бошқа мамлакатларни бирлаштирувчи марказга айлантиришдан иборат. Афғонистон бошқа мамлакатлар билан яхши йўллар орқали боғланади, - деди Карзай.
Магистралнинг очилиш маросимида АҚШ ва Япония элчилари ва мамлакат вазирликлари ходимлари иштирок этишди.
XS
SM
MD
LG