Линклар

АҚШ Давлат Департаментининг хабарига кўра, Вашингтон ва Пекин Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича кўп томонли музокараларда иштирок этмайди.


АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучернинг сўзларига қараганда, Хитой ҳукумати янги йилга қадар Пхенян ядровий дастури юзасидан йиғилиш ўтказиш учун музокараларда иштирок этаëтган олти мамлакат вакилларини бир жойга тўплаш учун вақт етмаслигини Оқ Уйга маълум қилган.
Ўтган ҳафтада расмий Пекин Шимолий Кореяга АҚШ,Жанубий Корея ва Япония томонидан ишлаб чиқилган тинчлик режасини юборди.
Музокараларда Россия ҳам иштирок этмоқда.
Пхенян ядровий дастурини тўхтатиш эвазига АҚШдан Шимолий Кореяга кўрсатиладиган иқтисодий ëрдамни кучайтиришни ҳамда тинчлик ҳақида кафолатини талаб қилмоқда.
Вашингтон эса, аввал Шимолий Кореядан ядровий дастурини тўхтатишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG