Линклар

АҚШ собиқ Давлат Котиби Жэймс Бейкер Ироқнинг 120 миллиард долларлик қарзларидан воз кечишга кўндириш учун, Бағдодга пул берган мамлакатлар бўйлаб сафарини бошлади.


Бугун Бэйкер Францияга борди.
АҚШ ва Франция мазкур масала юзасидан принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда Жэймс Бэйкер Парижда ўтган музокаралардан сўнг баëн қилди.
Бэйкернинг таъкидлашича, якуний келишув келаси йили Париж кредиторлар клубида хал қилинади.
АҚШ Президенти томонидан Оқ Уйнинг махсус элчиси этиб тайинланган Бэйкернинг айни пайтда Парижга расмий сафарини давом эттираëтган Ироқ Бошқарув Кенгаши раҳбарлари билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.
Вашингтон фикрича, Ироқнинг қатор мамлакатлардан олган йирик қарзи Ироқда барқарорлик ўрнатиш ва демократик тузилмаларни ташкил этишга халақит бериши мумкин.
Бейкернинг Франциядан Германия, Италия, Россия ва Британияга бориши мўлжаллаган.
XS
SM
MD
LG