Линклар

Саддам Ҳусайннинг қизи отаси АҚШ ва Ироқ Бошқарув Кенгаши томонидан ташкил этилган судда эмас, балки Халқаро Суд олдида жавоб бериши тарафдорлигини таъкидлади.


Рагад Саддам Ҳусайнлар оиласи Саддамни ҳимоя қилиш учун адвокат ëллашини билдирди.
Рагад ва унинг синглиси Рана ҳозирда Иорданияда истиқомат қилади. Иордания ҳукумати шу йил июлида уларга сиëсий бошпана берди:
- Биз отамиз устидан очиқ ва қонун асосида суд мажлиси ўтказилишини сўраймиз. Ироқ Бошқарув Кенгаши таклиф этаëтган суд керак эмас, чунки унинг ортида ким турганини яхши биламиз. Биз Халқаро Судловни хоҳлаймиз ва Саддамнинг фарзандлари сифатида уни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгамиз-,деди Рагад Саддам.
Шунингдек, Рагад отаси қўлга олинганидан сўнг телевизор орқали намойиш этилган тасвирларда, АҚШ Саддам Ҳусайнни мўмин-қобил қилиб кўрсатгани ҳақида гапириб, “отам гарчи қафас ичида бўлса ҳам, шерлигини йўқотмайдиган киши” деди.
XS
SM
MD
LG