Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Саддам Ҳусайнни судлов очиқ ва ироқликларнинг фаол иштирокида, аммо халқаро кузатувчилар назоратида ўтиши кераклигини таъкидлади:


- Биз Ироқ халқи билан бирга суд жараëнининг халқаро назорат остида ўтишига эришамиз. Фикримча, бу энг тўғри йўл. Ироқликлар бу масалада фаол иштирок этиши керак, чунки Саддам Хусайн азобини тортганлар, айнан ироқликлардир, - деди Буш.
Душанба куни Оқ Уйда ўтган матбуот анжуманида гапирар экан, Буш режими амалга оширган барча зулм учун Саддам Хусайн жавоб бериши кераклгини таъкидлади.
Бағдодда коалиция кучларига қарши ҳужумлар қилинмоқда.
Душанба кечқурун АҚШ ҳарбийлари Бағдод шимолида коалиция кучларига қарши пистирма уюштиришга ҳаракат қилаëтган қуролланган 9 шахсни отиб ўлдирганини маълум қилди.
Мазкур ҳодисада АҚШ ҳарбийларига шикаст етгани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.
XS
SM
MD
LG